24 Июл 2023 йил 471

Далада йўқолган пуллар топилди

Ярим тунда ишчиларини юкларини “Дамас” автомашинасида далага олиб борган фермер хўжалиги ишчиси У.А. уйга келиб салонда турган 600.000 сўм пуллари йўқолганини билди. Дарҳол Қарши туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди.

Ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ходимлари суриштирув ишларини олиб бориб ўғрини топишди. У Қарши шаҳар “Араловул” МФЙда яшовчи, шу фермер хўжалиги ишчиси К.Т. бўлиб чиқди. Унда 600.000 сўм пуллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирда Қарши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан К.Т. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech