6 Октябр 2021 йил 721

Даҳанаки жанжал жиноятга бошлади

 

2021 йил 05 октябр куни Миришкор туман “Янгиқишлоқ” МФЙда содир этилган оғир тан жароҳати етказиш жинояти муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Миришкор туман ИИБ бошлиғи подполковник М.Бўриев ҳамда сектор ишчи гуруҳи ҳамда мутасадди идоралар вакиллари иштироки этди.  

Маълум бўлишича, Миришкор тумани “Янгиқишлоқ” МФЙда яшовчи фуқаро А.Д. ўзаро келишмовчилик туфайли маҳалладоши У.О.ни 2021 йил 02 октябрь куни  “Помуқ” МФЙ чўл ҳудудида жойлашган чайласига чақирган. Шу куни соат тахминан 10:30ларда У.О. чайлага келганидан сўнг, оғзаки тортишув давомида А.Д. ошхона пичоғи билан рақибининг чап кўкрак, томоқ ва бош соҳаларига тан жароҳати етказган. Ўз навбатида У. О. воқеа жойида турган паншаха билан А.Д.га қаршилик кўрсатганлиги сабабли А.Д. воқеа жойидан қочиб яширинган.

Сўнгра, У.О. телефон орқали синфдошини ёрдамга чақириб, у билан шифохонага борган. У.О. га шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Д. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, туман прокуратураси томонидан ЎзР ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Муҳокамада бу жиноятни юзага келтирган шарт-шароит ва омиллар атрофлича таҳлил этилди. Бунда маҳалла-куй, ота-оналар, қўни қўшниларнинг ёшларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани, сабр билан турмуш зарбаларига дош бериш лозимлигини уқтиришмаганини ва оқибатда мазкур оғир турдаги жиноят юзага келганини таъкидлашди. Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун маҳалла оқсоқоллари, фаоллар ва бошқа мутасадди идоралар вакилларининг масъулиятини ошириш ва тегишли чора-тадбирлар кўриш учун аниқ топшириқлар берилди. Келгусида бу каби ҳолатлар юз бермаслиги учун масъул мутасаддилар вазифадор этилиб, огоҳлантирилди.

Text to speech