30 Май 2024 йил 650

КИБЕРЖИНОЯТЛАРДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

Қарши давлат университетида “Кибержиноятлардан огоҳ бўлинг!” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ташкил этилган тадбирда ўқитувчи ва талабаларга кейинги вақтларда содир этилаётган кибержиноятлар, бунга сабаб бўлаётган омиллар ва шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Банк карталаридан маблағлар олти хил усул – телефон қўнғироқлари, телеграмм ижтимоий тармоғидаги савдо каналлари, ОЛХ платформаси, моддий ёрдам, онлайн кредит, сохта онлайн биржа ва трейдинг фаолияти ҳамда жабрланувчига номаълум шароитларда содир этилаётгани айтиб ўтилди.

Банк пластик картасидаги маблағларни хавфсиз сақлаш ва кибержиноятларни олдини олиш борасида иштирокчиларга атрофлича тушунчалар аниқ мисоллар асосида тушунтирилди. 

Якунда иштирокчилари қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Text to speech