“COVID-2019” маълумотномалари сохталаштирилгани аниқланди
2021 йилнинг 01 май куни Шаҳрисабз тумани “Равот” МФЙда яшовчи Б.Г. Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган “Авиакасса”да ишлаб келиб, Россия Федерацияси ва бошқа хорижий давлатларга бориш мақсадида чипта олиш учун ташриф буюрган бир неча фуқароларга хусусий фирмага тегишли “Covid-2019” коронавирусга таҳлил топширганлик тўғрисидаги сохта маълумотнома бергани Қашқадарё вилоят ИИБ Хавфсиз туримни таъминлаш бошқармаси, ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ҳамда Шаҳрисабз туман ИИБ ходимлари томонидан аниқланди.
Жумладан, Б.Г. фуқаро Қ.Б. га 230.000 сўмга тиббий хусусий фирмага тегишли “Covid-2019” коронавирусга таҳлил топширганлик тўғрисидаги қалбаки маълумотномани 230.000 сўмлик чек қайдларини сохталаштириб берганлиги аниқланди. Чек қайдлари ва маълумотнома сохталигини билиб қолган Қ.Б. га Б.Г.140.000 сўм пулларни таниши Шаҳрисабз тумани “Янгиқишлоқ” МФЙда яшовчи Б.Х. орқали қайтариб бераётган вақтда холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинади.
Суриштирув давомида фуқаро Б.Г. дан бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар ва маълумотномаларни ўз ихтиёри билан тақдим этиши сўралганида у фуқаролар Х.Р., Ш.С., Б.А., Б.Ш., Я.Д., Ш.А., Ж.Р. ва Р.Ш.лар номига расмийлаштирилган коронавирус инфекциясига текширилган тест натижасига оид сохта маълумотномалар ҳамда тўлов чекларини тақдим қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.