7 Июл 2022 йил
534
Чўнтагидан гиёҳванд модда топилди
Қарши шаҳар “Нахшаб” МФЙда яшовчи П.Н. кўчада ўзининг бежо ҳаракатлари билан ички ишлар органлари ходимларида шубҳа уйғотди. Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ходимлари томонидан П.Н. тўхтатилганда, у ўз ихтиёри билан чап чўнтагидан рангсиз целофан пакетга ўралган гиёҳвандлик ўсимлигини тақдим этди.
Ундан олинган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси тарозига қўйилганда 9,3 грамм чиқди.
Ҳолат бўйича Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.