Чироқчи туманида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди
Кенгайтирилган йиғилишда туман прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ҳудудда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактика қилиш борасида 2024-йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий тарзда кўриб чиқилди.
Муҳокама жараёнида жиноятчиликлар
содир этилиши бўйича "қизил ҳудуд"га тушган маҳалла фуқаролар
йиғинлари ва жиноятчилик ошганлиги бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ҳамда
топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида, Кенгашнинг
тегишли қарори қабул қилиниб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди. Йиғилишда
вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Луқмон Тўраев иштирок этди.