Чироқчи туманида ИИВ масъул ходимлари томонидан ўрганилган камчиликларни бартараф этиш учун бошқарма ишчи гуруҳи амалий ёрдам кўрсатмоқда
Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пулат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан вилоятнинг барча шаҳар-туманларида жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш ва бу борадаги фаолиятни янада жадаллаштириш ҳамда ички ишлар органларининг қуйи тизимларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида олиб борган ўрганишлари натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун бошқарма бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Чироқчи туманида бўлди.
Амалий ёрдам кўрсатиш ва Чироқчи туманида жиноятчиликнинг аҳволи, бунга салбий таъсир кўрсатган сабаб ва омилларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида йиғилиш ўтказилиб, муаммолар атрофлича муҳокама этилди. Хусусан, 2021 йилнинг ўн ойи давомида Чироқчи туманида содир этилган жиноятлар ошгани танқидий таҳлил қилинди.
Содир этилган жиноятлар “маҳаллабай” таҳлил қилинганда, жорий йилда гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний қурол сақлаш, қўшмачилик ва эҳтиётсизлик оқибатида (асосан йўл-транспорт ҳодисалари) содир этилган жиноятларни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 февралдаги Ички ишлар вазирлигида ўтказилган ҳайъат йиғилишида вилоятдаги криминоген вазияти оғир топилган қатор маҳалла фуқаролар йиғини бўйича алоҳида “Йўл харита”сини ишлаб чиқиб, ишни ташкил этиш юзасидан топшириқ берилганди. Мазкур йўналишда йўл харитаси ишлаб чиқилиб, Чироқчи туманидаги криминоген вазияти оғир деб топилган “Кўкдала”, “Тўқмор”, “Чироқчи”, “Навоий” ва “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилди. Дастлаб, маҳалларда ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан “Уйма-уй” ҳатлов ўтказилди. Аҳолининг ижтимоий муаммолари ва оилавий низолар ўрганилиб, бартараф этиш юзасидан алоҳида “Йўл-харита” ишлаб чиқилди.
Чироқчи туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, криминоген вазияти оғир деб топилган ҳудудларда жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлашда жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда иш ташкил этиш, сектор раҳбарлари томонидан аҳолининг муаммоларини ҳал қилишнинг бугунги ҳолати ҳар бир маҳаллага бориб ўрганилди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан криминоген вазияти оғир деб топилган маҳаллалардаги ҳолат атрофлича таҳлил этилиб, бартараф этиш чоралари кўрилди. Муаммоларни бартараф этишда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.
Ўрганишлар жараёнида вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш. Сатволдиев Чироқчи тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторларининг хизмат уйларига ташриф буюриб, профилакита инспекторларининг оила аъзолари билан яшаб келаётганлиги, хизмат уйларининг ободонлаштирилганлиги, “Яшил макон” дастури асосида маҳалла ҳудудида ташкил этилаётган ишларнинг аҳволи, профилактика инспекторларининг маҳалла аҳолиси билан муносабатлари ва уларнинг мурожаатларини қонун доирасида қай даражада ҳал этилаётганлиги билан атрофлича танишди. Ҳамкор ташкилотлар билан жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлари ҳамда ҳар бир оила ва ҳар бир фуқаронинг муаммоларини ўрганиб, маҳалланинг крименоген вазиятини таҳлил этиб, керакли кўрсатма ва топшириқларни берди.
Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун туман ички ишлар органлари раҳбарларига маълум муддат берилди. Жойларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун масъуллар ва ижрочилар белгилаб олинди. Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттирмоқда.