18 Январ 2025 йил 677

Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник Шуҳрат Искандаров туманнинг Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди.

Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник Шуҳрат Искандаров туманнинг Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди. 


Унда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга жалб қилиш, тадбиркорликка йўналтириш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш масалалари кўрилди. 


Учрашувда сектор раҳбари томонидан ёшларнинг муаммо, таклиф-мулоҳазалари тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди. Очиқ мулоқотдан сўнг, сектор раҳбари фуқаролар томонидан кўтарилган муаммолар жойига чиқиб ўрганди. Шу куннинг ўзида маҳалладаги 2 км тупроқ йўлни ҳашар орқали тош йўлга айлантириш ишлари бошлаб юборилди.

Text to speech