20 Апрел 2024 йил 340

Чет давлат ҳудудида ўз боласини назоратсиз қолдирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Деҳқонобод тумани "Ўзбекистон" МФЙда яшовчи фуқаро К.А Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган вояга етмаган фарзандини чет давлат ҳудудида яъни Туркия Республикасида назоратсиз қолдирганлиги аниқланганлиги сабабли ЖИБ Дехконобод туман судининг 20.10.2023 йилдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 476-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари яъни 1 млн 320 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилиб, фукаро К.Анинг зиммасига йигирма кунлик муддат ичида боласини чет давлат худудидан Ўзбекистон Республикасига қайтариш бўйича мажбурият юкланганлигига қарамасдан, фарзандини чет давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтариб олиб келмаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1221-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган холат юзасидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech