12 Март 2020 йил 757

ЧАҚҚОНЛАР ВА ЭПЧИЛЛАР БАҲСИ

Қашқадарё вилояти ИИБда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан спортнинг теннис тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда ички ишлар органларининг турли соҳавий хизматлари ва Қарши шаҳар, Чироқчи туман ИИО ФМБ ва шаҳар-туманлари ИИБлариходимлари иштирок этди. Мусобақани вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ф.Рахматов очди.Чаққонлик ва эпчилликни талаб этадиган мусобақада қатнашчилар бор маҳорат ва тажрибаларини ишга солишди. Қизғин ва муросасиз баҳсларда биринчи ўринни Ғузор туман ИИБ ходими лейтенант Нодир Шаропов, иккинчи ўринни Деҳқонобод туман ИИБ ходими, капитан Самариддин Беккамов ва учинчи ўринни бошқарма ЖИЭБ 2-сонли ЖИЭК ходими лейтенант Ойбек Эгамназаров эгаллади. 

Ғолиблар вилоят ички ишлар бошқармасининг дипломлари ва қимматбаҳо савғалари билан тақдирланди.

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech