10 Январ 2024 йил 515

Cеминар-тренинг

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этишига имкон бераётган сабаб ва шароитларни бартараф қилиш ҳамда жиноятлардан жабрланишини олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари масъуллари, шаҳар-туман Ички ишлар бўлими инспектор-психологлари ва Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг туман (шахар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими таълим ташкилотларида тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассислари иштирок этишди.

Тадбирда бошқарма Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Сарвар Қаландаров сўзга чиқиб, бугунги кунда, вояга етмаганлар ўртасида ўтказилаётган профилактик тадбирлар давомида мактаб ўқувчилари томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки ғайриижтимоий ҳаракатлар содир этишига айрим ота-оналар томонидан фарзанд тарбиясидаги мажбуриятларини лозим даражада бажармаётганлиги ёки таълим олиши билан боғлиқ бўлган талабларни қасддан бузаётганлигини айтиб ўтди. Мактаб ўқувчиларини дарс машғулотларига қатнашиш ҳолати ҳамда ота-оналар фарзандларини чет давлатларга олиб кетганида таълим олиш жараёнларини қонунийлигини тўлиқ ўрганиш лозимлигини таъкидлади.

Йиғилиш иштирокчиларига бу каби ҳолатларга барҳам бериш мақсадида ўқув жараёнлари бошлангандан доимий равишда барча мактабларда “Давомат”, “Тиғ”, “Ўқувчи”  ва  “Тунги рейд”  профилактик тадбирларини кучайтириш лозимлиги тушунтирилди.  

Хорижга чиқиши учун вояга етмаган фарзандига паспорт расмийлаштирган ҳар бир ота-она билан келгусида фарзандининг таълим олиш тартиби ва шарт-шароитлари тўғрисида профилактик суҳбатлар олиб бориш мажбурияти юкланди. 

Ота-оналар томонидан болаларини чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирганида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47прим 6-моддаси билан  (болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш) маъмурий жавобгарликка тортилиши, қилмишини давом эттирганида эса Жиноят кодексининг 122прим 1-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши уқтирилди.

Савол-жавоблар асосида кечган ўқув семинарида иштирокчиларнинг билим ва малакаси бойитилди.

Text to speech