30 Декабр 2023 йил 765

Cектор раҳбарлари томонидан қашқадарё вилоятида янги йил байрами арафасида ва байрам кунлари озиқ-овқат хавфсизлиги ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш аҳоли кайфиятини кўтаринки бўлишини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят сектор раҳбарлари томонидан Қарши шаҳрида жойлашган савдо мажмуаларида ташкил этилган арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нарх-наволари ҳамда бозорда сотувчи ва харидорларга яратилган шарт-шароитлар аҳволи ўрганилди.

Қайд этиш жоизки, бозордаги маҳсулотлар нархлари ҳамёнбоп, санитария ҳолатлари қониқарли, шунингдек, байрам кунлари халқимиз учун расталар барча турдаги маҳсулотларга тўла, асосийси аҳолининг кайфияти юқори даражада.

Шу билан бирга, сектор раҳбарлари шаҳарда ўрнатилган байрам арчасини кўздан кечириб, аҳоли билан яқиндан суҳбат қуришди ва уларни байрам муносабати билан табриклашди.

Text to speech