2 Апрел 2024 йил
351
Cайёҳларга намунали хизмат кўрсатиш йўлида
Шаҳрисабз шаҳар Маданият маркази ҳамда Мақом
музейи ходимлари билан бошқарма ХТТБ ЖТСГ ходимлари иштирокида йиғилиш
ўтказилди. Унда жорий йил Шаҳрисабз шаҳри туризм маркази мақомини олганлиги, шу
боис бу ерга кўплаб маҳаллий ва хорижий туристлар келиши кутилаётганлиги
таъкидланди.
Тадбирда бошқарма ЖТСГ инспектори капитан
Зуҳриддин Ғаниев шаҳар Маданият маркази ва музей ходимларига туристлар билан
хушмуомалада бўлиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш, керак бўлган ҳолатларда вилоят
ИИБ ХТТБ ходимлари билан ҳамкорликда иш ташкил қилиш бўйича иштирокчиларга
тушунчалар берди.
Якунда иштирокчиларнинг мавзу доирасидаги саволларига
жавоблар берилди.