Буюк мутафаккир ва шоирг эҳтиром
Қашқадарё вилояти Маънавият ва маърифат марказида халқимизнинг буюк мутафакири, давлат арбоби ва шоири Алишер Навоий тавллудининг 581 йиллигига бағишланган маҳнавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, вилоят Ёзувчилар уюшмаси, вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди. Тадбирни вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Муслимов очди.
Тадбирда вилоят Ёзувчилар уюшмаси адабий маслаҳатчиси шоир Ўроз Ҳайдар халқимизнинг буюк мутафаккири Алишер Навоийнинг фалсафий ва илмий асарлари маънавиятимизни бойитишда бебаҳо хазина эканлигини таъкидлади.
Алишер Навоийнинг асарлари жуда кўп ва улар ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жуда қўл келади. Маълумки, инсон баркамоллиги унинг маънавий қадриятларга содиқ руҳда тарбияланишида Навоий асарлари ёшларда миллий ва умуминсоний фазилатларни таркиб топтиришда, кундалик фаолиятларида муҳим аҳамият касб этади. Шоирнинг асарлари, тазкира ва бошқа асарларидаинсонни ахлоқ-одоби, уни комиликка етакловчи маънавий дунёсини бойитиш борасида инсоний қадриятлар ибратли сатрларда ифодаланган.
Ёшларнинг онги ва тушунчаларини бойитишда буюк мутафаккирнинг асарлари ахлоқий, маънавий-маърифий сифатларнинг моҳиятлари теран тасвирланган.
Тадбирда вилоят Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Л.Саодатова иштирок этди.