25 Март 2023 йил 252

“Буюк мутафаккир ва қомусий олим”

Қашқадарё вилояти ИИБда “Буюк мутафаккир ва қомусий олим” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, Қарши давлат университети ўқитувчиси иштирок этди. Тадбирни вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев очди.

Йиғилишда сўз олган Қарши давлат университети Тарих факультети Жаҳон тарихи кафедраси докторанти Ғолиб Холиқов қомусий олим Муҳаммад ибн Аҳмад Абу Райҳон Беруний 973 йилнинг 4 сентябрь куни қадимги Хоразмнинг Кат шаҳрида таваллуд топгани, жорий йилда Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланишини учун ўтган йил август давлатимиз раҳбарининг қарори қабул қилиниб, ЮНЕСКО шафелигида халқаро миқёсда кенг нишонланишини айтиб ўтди.

Ўрта асрлар шарқининг астрономи, географи, маъданшуноси, этнографи, тарихчиси ҳамда шоири мужассамлашган Абу Райҳон Берунийнинг илмий саъй-ҳаракатлари самараси ўлароқ, фаннинг турли соҳаларига оид жуда кўплаб йирик асарлар яратди. У 22 ёшида Марказий Осиёда биринчи бўлиб, глобусни ихтиро қилди.

Унга мувофиқ, «Буюк Беруний мероси» халқаро сайёҳлик маршрутларини йўлга қўйиш, жорий йил якунига қадар, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида Абу Райҳон Беруний мажмуасини қуриш, аллома илмий-ижодий меросига мансуб қўлёзма ва бошқа маданий бойликларни реставрация қилиш ҳамда Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими ва Хоразм Маъмун академиясида маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва консервация қилишга ихтисослашган лаборатория ташкил этилади.

Кўлами кенг табдир тадбир иштирокчиларнинг қомусий олим ҳақидаги билимларини бойитди.

Text to speech