7 Сентябр 2022 йил 333

Бухорога саёҳат

Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбариятининг ташаббуси билан тизимнинг турли соҳаларида самарали хизмат қилиб, бугунги кунда фахрийлик гаштини сураётган бир гуруҳ фахрийлар ва уларнинг оила аъзолари мустақиллик боис янада ўзгача чирой очган Бухоро вилоятига саёҳат уюштиришди.  

Саёҳатнинг илк йўналиши қадимий ва навқирон Бухоро шаҳридаги Хожа Ориф Ревгарий зиёратгоҳида бўлган зиёратчилар аллома ҳаёти ва фаолияти ва обиданинг яратилиш тарихи билан яқиндан танишдилар. 

Сўнгра, вилоятда жойлашган Ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшган авлиёлар ва пирларнинг сағаналарини зиёрат қилиб, боқий обидалар тарихи билан яқиндан танишдилар.

Халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик намуналари, аждодларимиз тарихини акс эттирувчи миниатюра асарларини томоша қилишди.

Якунда ички ишлар органлари фахрийлари ва оила аъзолари Бухоро шаҳрининг бошқа диққатга сазовор жойларида амалга оширилган ободончилик ҳамда бунёдкорлик ишларини томоша қилишди.

Бир сўз билан айтганда саёҳат фахрийларнинг оилавий маданий ҳордиқ чиқариши билан бирга бир олам таассуротлар олишига замин ҳозирлади.

Text to speech