13 Апрел 2022 йил 477

Бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди

 

Қарши шаҳар ИИОФМБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Бобораҳим Мирзаев  ташаббуси билан Араловул маҳалласида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилди. Унда Қарши шаҳридаги ташкилот ва корхоналар ўзларидаги 285 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмаркада иштирок этган 74 нафар фуқародан 4 нафари ташкилот ва корхоналардаги мавжуд бўш иш ўринларига, 2 нафари Ободонлаштириш бошқармасига ва 3 нафарига маҳаллаларда ташкил этилган мавсумий жамоатчилик ишларига йўлланмалар берилди.

Бундан ташқари, 6 нафар фуқарога касб-ҳунарга ўқитиш маркази қошидаги тикувчилик, кампьютер саводхонлиги йўналишлари курсларига йўлланма берилди. 3 нафар фуқарога эса ўз мутахассислиги бўйича иш топгунига қадар Қарши шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олиниб, белгиланган тартибда ишсизлик нафақаси тайинланди. 

Шунингдек, 14 нафар фуқарога аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тикув машинкаси, пишириқ печи субсидия асосида берилди.

Text to speech