Буюк сиймоларга эҳтиром
Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Aлишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ва шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан муносабати билан Қашқадарё вилояти ИИБ тасарруфидаги “Юлдузча” мактабгача таълим ташкилотида "Буюк аждодларни ёд этамиз" номли тадбир бўлиб ўтди. Унга вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ходимлари, ота-оналар таклиф этилди.
Тадбирни бошқарма маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Шермуҳаммад Муслимов очди.
Тадбирда катта гуруҳда тарбияланувчи болажонлар дунё тамаддунига улкан ҳисса қўшган буюк аждодлар сиймосини гавдалантириб, иштирокчиларга уларнинг шеър ва ғазалларидан намуналар ўқишди.
Бундан ташқари боғча тарбиячилари томонидан саҳна чиқишлари ва буюк сиймоларнинг шеър ва ғазаллари, асарларидан парчалар айтиб беришди.
Тарбиячи ва тарбияланувчиларнинг саҳна чиқишлари чиқишлари томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.