Бухорои шарифга саёҳат
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва
бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббуси билан тизимнинг турли
соҳаларида самарали хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизлар Бухоро
шаҳрига саёҳат уюштиришди.
Саёҳатнинг илк йўналиши қадимий ва навқирон Когон туманидаги
Хожагон силсиласининг олтинчи пири Саййид Амир Кулол мақбараси, сўнгра, Бухоро
шаҳридаги Баҳоуддин Нақшбанд тарихий меъморий мажмуаси зиёратгоҳида бўлган
зиёратчилар аллома ҳаёти ва фаолияти ва обиданинг яратилиш тарихи билан яқиндан
танишдилар.
Сўнгра, вилоятда жойлашган Ислом дини ривожига муносиб ҳисса
қўшган авлиёлар ва пирларнинг сағаналарини зиёрат қилиб, боқий обидалар тарихи
билан яқиндан танишдилар.
Бухоронинг сўнгги амири Амир Олимхоннинг уй музейи ва Арк
саройига қўйилган турли тарихий экспонатлар ва осори атиқалар, халқ амалий
санъати ва ҳунармандчилик намуналари, аждодларимиз тарихини акс эттирувчи
миниатюра асарларини томоша қилишди.
Якунда саёҳатчилар Бухоро шаҳрининг бошқа диққатга сазовор
жойларида амалга оширилган ободончилик ҳамда бунёдкорлик ишларини томоша
қилишди.
Бир сўз билан айтганда саёҳат ходималарнинг маданий
ҳордиқ чиқариши билан бирга бир олам таассуротлар олишига замин ҳозирлади.