Бугунги куннинг муҳим вазифаси
Мамлакатимизда инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш энг устувор вазифага айланди. Шу боис одамларнинг муаммоларни бартараф этиш, уларни қийнаётган кундалик ва маиший юмушларни бартараф этиш, пировардида одамларни ҳаётдан рози қилиш бугунги куннинг муҳим вазифаси. Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш мақсадида жорий йилнинг 10 март куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида Президент Администрацияси, халқ қабулхоналари, суд, Судьялар олий кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбар ходимлари ва мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ сайёр оммавий қабуллар ўтказди. Унда вилоятнинг Деҳқонобод, Ғузор ва Нишон туманида истиқомат қилувчи фуқаролар иштирок этишди.
Сайёр қабул давомида жами 26 та мурожаатлар тингланди. 15 та мурожаат жойида ҳал этилди. 4 нафар фуқароларга муаммоси бўйича бошқа органга мурожаат этишлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунчалар берилди. 7 нафар фуқарога мурожаатлари маблағ ва вақт талаб эташи тушунтирилиб, тегишли мутасадди идораларга юборилди ва ижроси назоратга олинди.
Эътиборли жиҳати шундаки, Ғузор туман Човқа қишлоғида яшовчи А.Қурбонов, суд томонидан белгиланган жазо чорасини енгиллаштириш юзасидан мурожаат қилди. Унинг мурожаати атрофлича ўрганиб чиқилиб, ҳалол меҳнати, ҳар бир ишга виждонан ёндошиши, жамоат ишларида ўзини кўрсатганлиги инобатга олиниб масала ижобий ҳал этилди. Туманнинг Даштобод маҳалласида яшовчи О.Жабборова эса фуқаролик паспорти зарурлигини бу вақт талаб этишини билишини, аммо унга паспорт зарурлигини, шу боис тезроқ паспорт олишга ёрдам берилишини сўради. Мурожат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилиб, шу куннинг ўзида О.Жабборовага ID карта расмсийлаштириб берилди.
Мурожаатлари ижобий ечим топган фуқаролар Сайёр қабул шаффоф, ошкора ва очиқ, одилона ўтказилгани учун муҳтарам Президентимизга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбариятига ўз миннатдорчилигини баён этди.
Кўлами кенг сайёр қабул якунида фуқаролардан тушган мурожаатлар жамланиб, таҳлил этилди ва секторлар раҳбарларига рўйхатга олинган муаммоларни бартараф этиш мажбурияти юкланди.
Сайёр қабул воҳанинг шаҳар ва туманларида давом этмоқда.