Бугунги кунда аёлларнинг жамият ижтимоий ҳаётидаги фаоллигини ошириш давр талаби.
Қашқадарё вилояти ИИБ хотин-қизларидан иборат гуруҳ Кўкдала тумани хотин-қизлари билан учрашув ўтказди. Туман хотин-қизларининг кундалик ва маиший муаммоларини ўрганиш ҳамда ечим топиш мақсадида ташкил этилган тадбирда уларни қизиқтирган, ўйлантирган барча мурожаатлар тингланди.
Туман хотин-қизларининг ҳуқуқий билимларини
ошириш ва ҳаётга порлоқ келажак нигоҳида боқишлари учун вилоят ИИБ хотин-қизлар
масъуллари томонидан ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.
Навбатдаги манзил - туманда жойлашган
47-мактабда 100 га яқин хотин-қизлар билан худди шу тартибдаги учрашув давом
эттирилди. Ҳозирда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли
соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун Кўкдала
туманида ҳам аёлларга кенг шарт-шароитлар яратиб келинаётганиқайд этилди.
Кўкдала туманида ҳам қизларининг келажагига
бефарқ бўлмаган, уларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда қўллаб-қувватлаб
келаётган шароит ва имконият қилиб бераётган ота-оналар кўпчилик.
Худди шундай қизлари ортидан фахрланиб юрган
ота-оналар қувончига ҳам гувоҳ бўлдик. ўз қизиқишлари билан бугунги кунда ҳам
ўқишини ҳам ҳунарини уддалай олган Моҳира ҳар хил турдаги бир биридан чиройли
гулар ясаш орқали кичкина тадбиркорлиги билан Кўкдала тумани аҳолисини хурсанд
қилиб келмоқда
Аёллар ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида
кенг кўламли ишларни амалга ошириш режаси бугунги кунда ҳаётга татбиқ
этилмоқда.