27 Июл 2024 йил 652

БУГУНГИ ДУНЁНИНГ ГЕОСИЁСИЙ МАНЗАРАСИ

БУГУНГИ ДУНЁНИНГ ГЕОСИЁСИЙ МАНЗАРАСИ

Қашқадарё вилояти ИИБда “Бугунги дунёнинг геосиёсий манзараси” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари ҳамда вилоят педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ўқитувчиси иштирок этишди. 

Тадбирда сўз олган вилоят педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази катта ўқитувчиси Дилафрўз Шаниёзова ХIХ аср бошида бошланган тўртинчи саноат инқилоби ютуқлари асосида шаклланган постиндустриал моделнинг ўз тараққиёт йўлида жадал ривожланиши кутилмаган оқибатларга олиб келгани, айниқса, ХХ асрга келиб, унинг глобал моделга ўтиши дунёдаги мавжуд геосиёсий вазиятни ўзгартириб юборганини таъкидлади. Бугунга келиб эса жаҳон архитектурасининг инсониятни бирлаштиришга қаратилган ягона геосиёсий моделини хавф остида қолгани, турли қарама-қарши кучлар ва марказлар ўз манфаатлари йўлида халқаро ҳуқуқ нормаларига очиқ¬дан-очиқ зид равишда ҳаракат қилишлари натижасида ҳозирги кунда дунёнинг 22 та мамлакатида нотинчлик ҳукм суриб, урушлар аланга олганлигини кузатиш мумкинлигини билдирди.  

БРИКС, ШҲТ, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа минтақавий ташкилотларга аъзо давлатлар «Катта еттилик» мамлакатларига муқобил бўла оладиган, ўзининг глобал бошқарув тизимига эга бўлган, иқтисоди барқарор ўсишни узлуксиз таъминлаётган ва барқарор ривожланаётган давлатлардир. Уларнинг сони муттасил ўсиб бораётганлиги, ҳамкорликда турли соҳаларда эришаётган ютуқ ва муваффақиятлари кўплаб давлатларда қизиқиш уйғотмоқда. 

Янги жаҳон тартиботи шаклланаёт¬ган ҳозирги даврда Туркий давлатлар ташкилоти бутун минтақамиз хавфсизлиги гарови бўлиши лозимлиги ҳақида фикрлар билдирилмоқда. Ушбу ташкилотга аъзо давлатларнинг иқтисодий ва инсон ресурслари унинг глобал тинчлик ва хавфсизлик масалаларида жаҳоннинг асосий геосиёсий кучларидан бирига айланишига имконият яратади. Зеро, сиёсий ўзгаришларнинг янги босқичида узоқ муддатли хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун ижтимоий ва табиий омилларни инобатга олиш зарурлиги, ҳамкорлар билан рақобат эмас, фақат биргаликда ҳаракат қилиш ва келажак авлод олдидаги масъулиятни ҳис этган ҳолда, барқарор тинчлик ва хавфсизликка эришиш мумкинлиги исботланмоқда.

Хулоса ўрнида таъкидлашимиз лозимки, Давлатимиз раҳбарининг бу борадаги ташаббус ва таклифлари жаҳон ҳамжамияти, БМТ, шунингдек, бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда давлатлар раҳбарлари, сиёсатчилар томонидан илиқ кутиб олинмоқда, маъқулланмоқда, бу эса кўп векторли Ўзбекистон ташқи сиёсатининг нақадар прагматик ва очиқ эканлигининг далолатидир.


Text to speech