18 Март 2021 йил
444
Бугун вилоятимизда ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” профилактик тадбирининг мазмун-моҳияти осойишталикни мустаҳкамлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлашга қаратилган.
Бу борада Қарши шаҳар ИИО ФМБ ходимлари ҳам бир қатор профилактик ишларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, бошқарма 1-сонли ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори майор И.Бозорова ва “Харамжуй” МФЙ профилактика инспектори лейтенант Ж. Боймуродов билан нотинч оила сифатида рўйхатга олинган маҳаллада яшовчи Н.Ҳакимовага ҳимоя ордери берилиб, икки томонга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.