Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида "Насаф" футболчиларига 2020 йилги Суперлига учун кумуш медаллари топширилди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев футболчиларни табриклар экан, Республикада учтадан бири бўлган жамоа албатта қўллаб-қувватланишини айтиб ўтди.
"Пандемия барчамиз учун оғир кечди. Лекин шуни алоҳида айтмоқчиманки, молиявий қийинчиликларга қарамасдан "Насаф" қаҳрамонлик кўрсатди. Клуб ўз ваъдасида турди. Клуб кумуш медалларга эга чиқди. Демак, Республикада учта клубдан бири бўлган жамоани қўллашимиз керак", - деди Зойир Мирзаев.
Тақдирлаш маросимида Рўзиқул Бердиев билан боғлиқ масала шукунгача мураббий билан нега шартнома имзоланмагани ҳам сўралди. Клуб бош директори Сергей Кучеренко клуб бош мураббийи билан душанба куни шартнома имзоланишини айтиб ўтди. Бердиев куни кеча Тошкентда оёғини операция қилдиргани боис ушбу маросимда иштирок эта олмади.
Шундан сўнг, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Насаф" футболчилари ва раҳбариятига кумуш медалларни топширди.
Тақдирлаш маросимида клубнинг энг яхшилари турли номинацияларда тақдирланди.
Энг яхши хужумчи - Бобир Абдихолиқов
Энг яхши дарвозабон - Абдувоҳид Неъматов
Энг яхши футболчи - Марко Станоевич
Энг яхши умидли ёш футболчи - Ҳусниддин Алиқулов