26 Апрел 2022 йил 294

Бугун Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун


Вилоят Маънавият ва маърифат марказида “Маънавият ойлиги” доирасида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуди муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ, вилоят Маънавият ва маърифат маркази соҳавий хизматлар, шаҳар-туман ИИБлари ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда вилояти Маънавият ва маърифат бўлими ходимии Латиф Қамбаров сўз олиб, Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилганисўнгра, ўрта мактабни тугатиб, республика Рус тили ва адабиёт институтига ўқишга кириб, уни 1978 йилда битиргани ҳақида маъруза қилди.
Муҳаммад Юсуф республикамизнинг қатор нуфузли газета ва журналларида мухбирлик ва раҳбарлик лавозимларида фаолият юритади. Қатор шеърлари билан халққа танилади. 1996 йил шоир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзоси бўлади. Аввалига у адабий маслаҳатчи бўли ишлайди. Кейинчалик умрининг охирига қадар Уюшмада раис ўринбосари вазифасида фаолият олиб боради.
Муҳаммад Юсуф 1998 йили — 44 ёшида Ўзбекистон халқ шоири деган шарафли унвонга сазовор бўлган. Алоҳида эътироф этиш жоиз, ўша кезлари Ўзбекистондаги энг ёш халқ шоири эди. Кейинчалик эса “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
Пойтахтимизнинг Адиблар хиёбони ҳамда ўзи туғилиб ўсган Марҳамат туманида унинг ҳайкали ўрнатилган.
Шоир асарлари бугун ҳам қайта-қайта нашр этилмоқда. Халқчил ва самимий шеърияти гуллаб-яшнаётган мустақил Ватанимиз тараққиётига, юртдошларимизнинг тафаккур ва бунёдкорлик салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Text to speech