9 Июн 2020 йил 997

Бу ўйинчоқ эмас...

2020 йил 06 июнь куни соат 21 ларда Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Қ.С  ўртоқлари билан бирга Яккабоғ туманида жойлашган, фуқаро Ж.М.га қарашли “Fish brееding” фермер хўжалигининг балиқ етиштириладиган кўлига бориб, у ерда “Gamo” русумли пневматик милтиқдан кўлдаги ўрдакларни овлаш мақсадида ўқ узиб, сўнг спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда 50 метр узоқликдаги кўл бўйида жойлашган дала шийпони олдида турган, унга олдиндан таниш бўлмаган фуқаро Ч.С.ни милтиқ бинокилидан кузатмоқчи бўлиб, безорилик оқибатида милтиқни у томонга қаратган вақтида тепкини босиб юбориши натижасида, милтиқнинг қўрғошинли ўқи фуқаро С.Ч.нинг ўнг елкасига бориб теккан ва унга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан шикасти етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Қ.С.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан                        жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech