9 Июн 2022 йил
512
Бозортепада сайёр қабул
Бозортепа маҳалласи Деҳқонободнинг тоғли ҳудудида жойлашган. Бу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларнинг кундалик турмуш ва маиший муаммоларини ҳал этиш мақсадида 3-сектор раҳбарлари сайёр қабул уюштиришди. Унда 3-секторда яшовчи 52 нафар ёшлар ва фуқаролар иш ўрни ва бандлигини таъминлаш, кундалик турмушда учраётган маиший ва бошқа муаммолари билан мурожаат этишди.
Сайёр қабулда 25 та мурожаатнинг 2 таси ижобий ҳал этилди. 1 нафар фуқаро эса ишга жойлаштирилди. 1 нафар йигит “Ёшлар дафтари”га киритилди. Унда 2 нафар талабанинг контракт тўлови, тўлаб берилди.
Маблағ ва вақт талаб этадиган 21 мурожаат эса назоратга олиниб, масъулларга ижро учун юборилди.