Бошга бало
Шаҳрисабз шаҳар ИИБга 2021 йил 01 февраль куни тушган хабарга кўра, шу куни соат 10:30ларда, Шаҳрисабз тумани Қани қишлоғида яшовчи С.М Шаҳрисабз шаҳар “Амир Темур” хиёбонидан шубҳали ҳаракатланиб бораётган вақтида, Вилоят Ички ишлар бошқармаси Ҳавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва Ўзбекисон Республикаси Миллий Гвардияси Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси 8-алоҳида отряд ходимлари томонидан тўхтатилиб, ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан ёнида бўлган нарса ва буюмларини кўрсатишлиги сўралганида, эгнида бўлган қорамтир рангдаги кўрткасининг ўнг ён чўнтагидан ялтироқ фолга қоғоз бўлагига ўралган яшил рангдаги ўткир ҳидли ўсимлик қўритмаси у томонидан тақдим этилиб, келгусида текшириб кўришлик учун ҳолислар иштирокларида ҳужжатлаштириб олинган. Судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасида, М.С. томонидан тақдим этилган 1 дона ялтироқ фолга қоғоз бўлагига ўралган яшил рангли, қўл билан ушлаб кўрилганида қуруқ ҳолдаги, ўзига ҳос ўткир ҳидли, ўсимлик моддаси марихуана гиёхвандлик воситаси эканлиги, соф оғирлиги 2.2 граммни ташкил этди.
Мазур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан С.М.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.