Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Рахимов томонидан Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2021 йилдаги ПҚ-20 - сонли Қарори ижроси, ғалла парвариши, сув тежовчи технологиялар жорий этилиши, қишлоқ хўжалиги корхоналарига техникалар етказиб берилиши ва тўлов интизомига риоя этилиши аҳволини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Косон, Миришкор ва Муборак туманларида сектор раҳбарлари билан таъкидланган Қарор ҳамда аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси ўрганилди.
Миришкор тумани, “Чаманзор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 17 гектар ер майдони “E-AUKSION” электрон савдо платформасида очиқ электрон танловда иштирок этиб, ғолиб бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган оилаларга деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун тарқатилиши таъминланди.
Вилоятда ўтказилган ўрганиш ва кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида, таъкидланган қарор ижроси юзасидан 1157 та лот бўйича 437,2 гектар ер майдонлари вилоят хокимининг қарори билан танлов ғолибларига ажратилиши таъминланди.
Шунингдек, кластер корхоналарига 13 та қишлоқ хўжалик техникалари етказиб берилиши, лизинг тўловлари учун 4,5 млрд. сўм ажратилиши, сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун 2,2 млрд. сўм кредит ажратилиши, пахта ва ғалла имтиёзли кредити ҳисобидан 34,8 млрд. сўм маблағлар ўзлаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилиб, ушбу маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши таъминланди.