2 Июл 2022 йил 274

БОШ МАҚСАД – ИНСОН ҚАДРИ, ХАЛҚ МАНФААТИНИ АМАЛДА ТАЪМИНЛАШДИР


ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 4-минтақавий ҳудуд 2-сон ЖИЭКда “Конституциявий ислоҳотларимизнинг бош мақсади – инсон қадри, халқ манфаатини амалда таъминлашдир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда колония шахсий таркиби, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали ўқитувчиси иштирок этди.
Тадбирда Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали ўқитувчиси доцент А.Худойқулов сўзга чиқиб, юртимиз қонунчилиги тарихида туб бурилишни назарда тутувчи ислоҳотлар - Олий Мажлис палаталари кенгашларининг жорий йил 20 майдаги қўшма қарори асосида Конституцияга ўзгартиш киритиш бўйича комиссия тузилгани ҳамда фуқароларимиздан 48 минг 492 та таклиф келиб тушганини айтиб ўтди.
Шунингдек, жорий йилнинг 20 июнь куни давлатимиз раҳбари ушбу комиссия аъзолари билан учрашиб, Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар бўйича ўзининг бир қатор муҳим таклифларини илгари сурганини таъкидлади.
Жорий йил 25 июнидан 5 июль кунига қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига қўйилганини бунда барча ўз таклифлари билан фаол иштирок этиши муҳимлигини билдирди.
Тадбирда мавзу доирасида иштирокчиларнинг саволларига жавоблар берилди.

Text to speech