1 Декабр 2023 йил
1239
Бор меҳримиз сенга, болажон!”
Бугун
Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари “Бор меҳримиз сенга, болажон!”
шиори асосида беғараз донорлик акциясида иштирок этишди.
Жамиятда
тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож, онкологик касалликларга чалинган болаларни ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш уларни
саломатлигини муҳофаза этиш мақсадида ташкил этилган беғараз донорлик акцияси
вилоят Қон маркази билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Тадбирда ходимлар
мунтазам спорт билан шуғулланиб, соғлом турмуш тарзига амал қилиши билан бирга беғараз донорликда
иштирок этиб, қон топшириши кўплаб касалликларни олдини олиш билан бирга руҳий
ва жисмоний бақувват бўлишларида қўл келиши тушунтирилди.