Болажонларга қувонч улашилди
Савобнинг катта-кичиги бўлмайди. Хайрия ва савоб инсон руҳиятини тиниқлаштиради. Ахир, бу дунёда одамдан фақатгина амалга оширилган эзгу ва саховатли ишлар, ўзгаларга кўрсатилган саховат, меҳр-муруватигина қолади. Зеро шундай экан, ички ишлар идораларининг турли тизимларида хизмат қилаётган осойишталик посбонлари ҳам кейинги йилларда хайрли ва савобли ишларни амалга оширишиб келмоқда.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ташаббуси билан Қарши “Мурувват” интернат уйида хайрия тадбири уюштирилди. Унда Мурувват уйида тарбияланаётган кўнгли ўксик, ногирон, болаларга байрам совғалари улашилди.
Амалга оширилган бу хайрия тадбиридан болажонлар қувончини тасаввурга сиғдириш қийин. Бу каби хайрия тадбирлари ички ишлар органлари соҳавий хизматлари вакиллари томонидан ҳам амалга оширилди.
Турли ўйинчоқлар ва бошқа байрам совғалари болажонларнинг руҳиятини кўтариб, улар доимо давлат ва халқ эътиборда эканлигини, энг муҳими, ёлғиз эмаслигини ҳис этишди.