8 Июн 2024 йил 728

Болажонлар оромгоҳ бағрида

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасига қарашли “Гулистон” оромгоҳи биринчи мавсумга 120 нафар ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларини қабул қилди. Улар орасида вилоят кўзи ожизлар жамияти аъзоларининг ўн нафар фарзандлари ҳам бор.

Оромгоҳда болаларнинг бўш вақтларини мароқли ва мазмунли ўтказишлари учун етакчи тарбиячилар томонида бир қатор тўгараклар ташкил этилган. Болажонлар мактабда олган билимларини бу ерда синовдан ўтказишади. Шу билан бирга саккиз юзга яқин бадиий китоблар жамланган кутубхонадан фойдаланиб, билимини янада бойитади.

Шаҳрисабз туман ИИБ ходимлари оромгоҳда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, болалар хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга масъул этиб қўйилган.

Шуни алоҳида айтиш лозимки, ушбу оромгоҳда болалар ўртасида турли танловлар ҳамда спорт мусобоқалари ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вақти вақти билан  ҳамда табиат қўйнига саёҳат уюштириш ҳам режада бор.

Бу эса болажонларнинг мароқли ва мазмунли дам олишларида катта аҳамият касб этиши шубҳасиздир.

Text to speech