БОЛАЛАРГА ЭЪТИБОР- КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР
Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи подполковник Ҳотам Қодиров Қашқадарё вилоятида ўрганишлари давомида бошқармаЖамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази va бошқарма оталиғидаги Қарши шаҳридаги 18-сонли “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб интернатига ташриф буюрди.
Мактабда имконияти чекланган болалар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиб, озиқ-овқат таъминоти ва сифати, ошхона ҳамда ётоқхона, синфхона, кутухонани кўздан кечирди. Сўнгра, видеокузатув тизимини кўздан кечириб, болаларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берди.
Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирлар, давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган тарбиявий ишларни янада кучайтириш лозимлигини таъкидлади.
Ўрганишлар давомида бошқарма Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида бўлган подполковник Ҳотам Қодиров марказда сақланаётган вояга етмаганларга яратилган шарт-шароитлар, ижтимоий-педагогик ёрдам кўрсатиш, болаларнинг ёшига хос бўлган психофизиологик хусусиятлари, қобилиятлари, қизиқишлари, ижтимоий мослашуви бўйича машғулотлар ўтиш тавсиясини берди.
Бундан ташқари, вояга етмаганларга тиббий-педагогик ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, улар билан назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг моҳиятини тушунтириш ва олдини олиш бўйича якка тартибдаги профилактика ишлар ташкил этиш лозимлигини масъулларга тушунтирди.
Ўрганишлар давом этмоқда.