29 Декабр 2022 йил 270

Болажонларга Президент совғаси топширилди

Янги йил байрами арафасида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти юрт тинчлиги, эл осойишталигини таъминлашдек машаққатли хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходимларнинг хонадонига ташриф буюришди. 

Тадбир доирасида дастлаб бурчини бажариш чоғида вафот этган ўн олти нафар ходимларнинг оиласига ташриф буюрган бошқарма бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев болажонларга Президентимизнинг Янги йил совғаси топширди. Шу билан бирга Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг совғалари ва бадиий китоблар тўплами ҳам берилди.

Бошқарма Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги полковник Содиқ Исломов ва ички ишлар органлари ходимлари болажонлар билан суҳбат давомида отасининг жасорати ва хизмат йилларидаги хотиралари, эришган муваффақиятларини ёдга олишди.

Ўз навбатида болалар келажакда отаси сингари ички ишлар органларида Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш истагини билдиришди.  

Юртбошимизнинг байрам совғалари болажонларга байрамга хос завқу-шавқ, ўзгача тассуротлар берди.

Text to speech