28 Май 2022 йил 642

Бола тарбиясига эътибор– келажакка эътибор

 

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Бола тарбиясига эътибор– келажакка эътибор” мавзусида “Маърифат дарси” бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, соҳавий хизматлар ходимлари, фахрийлар ва Қарши давлат университети ўқитувчилари иштирок этди. Тадбирни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Жасурбек Атаев очди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи

подполковник Ирода РасуловаФарзанд тарбияси мамлакат тараққиёти ва келажаги билан бевосита боғлиқлигини таъминлади. Шу боис азал-азалдан, маҳалла аҳли, айниқса, нуроний ота­хон-у онахонларимиз кўча-кўйда нобоп хатти-ҳаракат қилаётган бола олдидан ҳеч қачон бепарво ўтиб кетишмаган. Шу заҳотиёқ танбеҳ бериб, тўғри йўлга солишган. Керак бўлса, бу ҳолат маҳалла аҳли ўртасида муҳокама қилиниб, боланинг ота-онасига нисбатан таъсир чоралари кўрилган.

Бугунги кунда барчамизнинг наинки асосий вазифамиз, балки инсоний бурчимиз баркамол авлодни тарбиялашдир. Шу боис ҳам мамлакатимизда барча хайрли ишлар аввало оилаларни мустаҳкамлаш ва ёш авлоднинг ёруғ келажагини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Зеро, оила соғлом экан, жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан, мамлакат барқарордир.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан келажагимиз эгаларининг таълим-тарбияси, уларнинг ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик кўчасига кириб қолмасликлари борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати тизими­да фаолият кўрсатув­чи вояга етмаганлар масалалари бўйича инспекторлар, психологлар томонидан таълим муассаса­ларида «Давомат» ва «Тун» тадбирлари ўтказилиб, қаровсиз ҳамда назоратсиз юрган болалар аниқланиб, улар­нинг ота-онасига нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда. Ўз навбатида бу вояга йетмаганлар ўртасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликлар­нинг бар­вақт олдини олишда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир.

Тадбирда Ички ишлар органлари ходимлари ўқиши учун тавсия этилган “Алпомиш” достони ҳақида Қарши Давлат Университети доценти Шахноза Қаҳҳорова  иштиркочиларга мавзу доирасида маъруза қилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрь кунидаги “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни ҳақида бошқарма Ташкилий бошқарма юридик таъминлаш бўлими катта юристконсульти капитан Шовкат Набиев маъруза қилиб, иштирокчиларнинг саволларига тегишли жавоблар берди. 

Якунда Ички ишлар вазирлиги маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан тақдим этилган “Виждон саратони” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.qviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: