1 Июн 2022 йил 285

Бола кулса, олам кулади

     Ҳар йили мамлакатимизда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг миқёсда болажонлар иштирокида нишонланади. Сана муносабати билан вилоят мусиқали драма театрида “Эртаклар яхшиликка етаклар” номли театрлашган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар органлари ходимлари ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимлар фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этилди.
   Байрам тадбирида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Олимжон Абдуллаев ва соҳавий хизматлар бошлиқлари иштирок этиб, болажонлар ва хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимлар фарзандларини байрам билан қутлаб, Қашқадарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари бирлашган касаба уюшмаси томонидан тайёрланган совғаларни ҳам топширишди.
    Тадбир якунида “2карра2” мавзули театрлаштирилган байрам томошаси болажонлар эътиборига ҳавола этилди. Саҳна кўринишларидан болажонлар ўзгача завқу-шавқ, унутилмас тассуротлар олишди.

Text to speech