13 Феврал 2024 йил 503

“Бобур ижоди маънолар хазинаси”

Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида буюк давлат арбоби, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан “Бобур ижоди маънолар хазинаси” шиори остида “Заковат” интелектуал ўйини бўлиб ўтди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси таркибий бўлимлар ва соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар туман ички ишлар бўлимлари ходимларидан иборат ўн олтита жамоалар Бобур ижоди ва ҳаётига оид билимларини синовдан ўтказишди. 

Қизғин баҳс ва мунозаралар асосида бўлиб ўтган “Заковат” интелектуал ўйини якуний натижаларига кўра, Косон туман Ички ишлар бўлими жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни Кўкдала туман ички ишлар бўлими ва Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимларидан иборат жамоа қўлга киритди.

Ғолиблар Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасининг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Text to speech