Бошқарма бошлиғи билан учрашув
Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов вилоятда фаолият
олиб бораётган ижтимоий тармоқ фаоллари билан учрашди. Учрашувда бошқарма
бошлиғи ижтимоий тармоқ фаоллари бошқарма Ахборот хизмати билан ҳамкорликда
жамиятда юз бераётган ҳуқуқбузарлик, жиноятларни олдини олишда айниқса, фуқароларимизнинг жиноятнинг янги кўриниши
кибер жиноятларни қурбони бўлиб қолмасликлари учун огоҳликга чақириш, ёшлар ўртасида қайд этилаётган маъмурий ва жиноий жавобгарликларни
аксарияти қонунни билмаслик ортидан содир этилаётгани, лекин қонунни билмаслик
жазодан озод этмаслиги тўғрисидаги ижтимоий материалларни кўпроқ ёритиш бўйича
ўз таклифларни билдирди.
Кенг кўламли учрашувда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаолларининг ички ишлар органлари фаолияти ва жамиятда учраётган қонунбузарликларга оид хабар ва янгиликларни ёритишда шаффофлик ва адолатли бўлиш, воқеаларни оммабоплигини эмас, балки ҳақиқатга асосланганлигини таъминлаш жуда долзарб мавзу эканлиги борасида сўз юритилди.
Якунда ҳар бир ижтимоий тармоқ фаолининг жамиятда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, турли фирибгарликка асосланган ҳаволалардан фуқароларни огоҳ этиш борасида ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида таклиф ва тавсиялари тингланди. Очиқ мулоқот руҳида кечган бу каби учрашувлар ОАВ ҳамда ижтимой тармоқларда ёритилаётган хабар ва янгиликларни аҳолига тўғри ва рўйи-рост етказилиши учун хизмат қилиши шубҳасиз.