Бош вазир ўринбосари Шаҳрисабз туманида бўлди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова бошчилигида Шаҳрисабз туман ҳокимлигида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар билан алоҳида индивидуал суҳбатлар олиб бориш, ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизларга берилаётган ҳимоя ордерлари масаласида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси раҳбари З.Аминова, вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари А.Алланазаров ва З.Рустамовалар, вилоят Миллий гвардия бошқармаси вакиллари, туман ҳокими ўринбосарлари, ИИБ профилактика инспекторлари ҳамда туман хотин-қизлар фаоллари қатнашдилар.
Унда ҳар бир масъул бўйича вазифа белгиланди ва келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олишда ҳамкорлик тизимини янада кучайтириш, вилоятда салбий ҳолатларни камайтириш ва бу тажрибани оммалаштириш вазифаси қўйилди.
Бундан ташқари ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашган ҳар қандай маъсул кечирилмаслиги такидлаб ўтилди.