Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигида Президентнинг 18.08.2025 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизими натижадорлигини янада оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПҚ-253-сон қарори билан тасдиқланган “Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олиш бўйича манзилли чоралар” Концепцияси ижросини таъминланлаш юзасидан Қашқадарё вилоятида ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинарида, Бош прокуратура, вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари, охирги беш йил давомида криминоген вазияти мураккаб бўлган "қизил" тоифага киритилган Кўкдала туманидаги "Олтин дала", Шаҳрисабз шаҳридаги "Пиллакашлик", Яккабоғ туманидаги "Жамбул", Қарши шаҳридаги "Пахтазор" маҳаллалари еттилиги, ушбу маҳалларларга бириктирилган масъуллар иштирок этдилар.
Семинарда мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш таъкидлаб ўтилди.
- Маҳаллаларда алоҳида ташкилий-профилактик тадбирлар ҳамда манзилли чоралар билан илмий-амалий ёндашувларни уйғунлаштирган ҳолда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва хавфсиз муҳитни яратиш Концепциянинг асосий мақсади ҳисобланиши;
- Концепцияга кўра, туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ва прокурорнинг хизмат хонаси 2025 йил якунигача бевосита маҳаллада ташкил этилиб, кундалик ишининг бошланиши ва якуни айнан ўша ерда амалга оширилиши;
- Маҳаллаларда босқичма-босқич маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилиши;
- Ижтимоий профилактика объектлари, айниқса, оила-турмуш доирасида ҳуқуқбузарликлар содир этувчи шахсларнинг (жанжалкаш ва низоли оилалар) ҳолидан мажбурий равишда камида ҳар 3 кунда хабар олиш амалиёти йўлга қўйилиши;
- Маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида “маҳалла еттилиги” томонидан фуқаролар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борувчи “маҳалла тарғиботчиси” жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилиши;
- Маҳалладаги жамоат жойлари, кўп қаватли тураржой ва уйлар олдида “ташвиш” тугмалари ўрнатилиши юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларни сунъий интеллектда ишловчи махсус дастурий таъминотга интеграция қилинган замонавий кузатув камералари билан тўлиқ қамраб олиш, жорий йил якунига қадар жисмоний шахслар мол-мулкини техник қўриқлаш қамровини 30 фоизга, юридик шахслар мол-мулкини қўриқлаш қамровини эса 60 фоизга етказиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.