“Бизнинг фахримиз”
Вилоят ИИБ ташаббуси билан ёшларни ватанпарварлик ғоясида тарбиялаш, спортга бўлган қизиқишинии ошириш мақсадида вилоят ИИБ ТВБСО ходими сержант Олим Номуродов таҳсил олган Қарши туман 19-сонли мактабда маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. Унда бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, Фахрийлар кенгаши, мактаб ўқитувчиси ва ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситлари ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олган подполковник Шермухаммад Муслимов, истеъфодаги полковник Содиқ Исломов ва бошқалар Олим Номуродовнинг спортнинг қўл жанги тури бўйича эришган ютуқлари тўғрисида ёшларга атрофлича маълумотлар беришди.
Ёшлар билимда ва спортда қишлоқдошларидан ўрнак олиши, Ватанга ва юртга садоқат билан хизмат қилиши лозимлиги Олим Номуродов мисолида иштирокчиларга тушунтирилди.
Якунда спортчининг ютуқ ва ғалабалари акс этган “Бизнинг фахримиз” номли стенд ибрат лавҳаси сифатида мактабига қўйилди.