28 Ноябр 2023 йил 1243

"Биз зо'равонликка қаршимиз" шиори остида тадбир ўтказилди

Бизга маълумки, 25 ноябр Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан  "Биз зўравонликка қаршимиз" шиори остида бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

27 ноябр куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида "Биз зўравонликка қаршимиз" мавзусида тадбир ташкил қилиниб, тадбирда Қашқадарё вилояти Аёлларни реабилитатсия қилиш ва мослаштириш маркази Қашқадарё ҳудудий бўлими директори Камуна Исмоилова, ҳудудий бўлим психологи Дилноза Рахимова, ҳудудий бўлими юристи Нодир Холмуродов, Чироқчи туман ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори лейтенант Дилноза Боймуродова иштирок этишди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан ҳозирги кунда аёллар ва вояга етмаган йигит қизларга нисбатан ўтказилаётган тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш, уларни бартараф этиш йўллари ва чора тадбирлари ҳақидаги кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир давомида уларга тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоялаш бўйича бир қанча қўлланмалар тарқатилди.

Text to speech