“БИЗ ЁШЛАР ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ”
Ёшлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни салбий таъсирлардан сақлаш, энг хавфли жиноятлардан бири ҳисобланган, инсоният томонидан «Аср вабоси » деб тан олинган гиёҳвандлик иллатига қарши кураш, айниқса ўсиб келаётган ёш авлодни бу иллат домига тушиб қолишларини олдини олиш олдимизда турган долзарб масалалардан ҳисобланади.
Афсуски, ҳозирги кунда ёшлар орасида таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган психафаол дори воситаларини истеъмол қилиш ҳолатларининг учраб туриши ҳамда, ёшларимизнинг рухан ва жисмонан соғлом бўлиб етишишлари, замонавий билим ва касбга эга бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратилиб берилган бўлишига қарамай наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларни содир қилишлари ва гиёҳвандлик йўлига кириб кетаётганлиги ачинарли ҳолдир.
Ёшлар ўртасида ушбу иллатнинг тарқалишига йўл қўймаслик, гиёҳвандлик оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Чироқчи туман ИИО ФМБ томонидан тумандаги корхона ташкилот ва муассасалар ҳамда маҳаллаларда «Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларини тарқалишига қарши биргаликда курашамиз» шиори остида профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Албатта мана шундай тадбирлар, гиёҳвандликнинг зарарли оқибатлари ҳақидаги тушунтириш-тарғибот ишларининг кўплаб ўтказилиши мақсадга мувофиқдир.
Чироқчи туман 1-сонли ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант Жаҳонгир Исматиллаев