18 Апрел 2024 йил 359

Биз - эрта никоҳга қаршимиз!

Шаҳрисабз уман ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ инспектори, Республика Маънавият ва маърифат марказининг Шаҳрисабз туман бўлими раҳбари, Шаматон МФЙ хотин-қизлар фаоли ҳамкорликда ушбу ҳудудда жойлашган 12-мактабда эрта никоҳни олдини олиш мақсадида мактабнинг 9-11-синф қизлари иштирокида йиғилиш ташкил этилди.

Эрта никоҳ ва унинг оқибатлари бугунги кунда ўта долзарб муаммо ҳисобланиб, миллионлаб болаларни кўз ёшларига сабаб бўлаётганлиги бундай эрта турмушларга чек қўйишни талаб қилмоқда. 18 ёшдан кичик қизларнинг эрта турмуш қуришига миллий этник урф-одатлар, камбағаллик ва эрта ҳомиладорлик мажбур қилмоқда.

Тадбарда таъкидланганидек, статистик маълумотларга кўра, эрта никоҳ қурган оилаларнинг аксарияти ҳаётининг иккинчи ёки учинчи йилларидаёқ ажралиб кетади. Бундай ҳолатлар ёш оилаларда кўпинча тиббий, психологик, ижтимоий муаммолар пайдо бўлиши билан боғлиқ.

Эрта ҳомиладорлик нафақат ёш аёлнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади, балки аёлнинг таълим олишида, жамиятдаги ўз ўрнини топишида тўсиқ бўлиб қолмоқда.

Тадбирда бу борадаги камчиликларни олдини олишда маҳалла, таълим ва оила ҳамкорлигини янада кучайтириш, тарғибот тадбирларининг таъсирчан усулларидан кенг фойдаланиш лозимлигига қаратилган бир қатор таклифлар билдирилди.

Text to speech