22 Феврал 2022 йил 716

Биз гиёҳвандликка қаршимиз

Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида бўлиб ўтган ошкора мулоқот руҳидаги йиғилишда гиёҳвандлик келажагимиз ворислари бўлмиш ёшларни бу каби жирканч иллатлардан ҳимоя қилиш, оғуфурушликнинг жирканч оқибатларини улар онгига чуқурроқ сингдириш ҳар бир фуқаронинг инсоний бурчи эканлиги вилоят ИИБ ҲПБ ходимлари томонидан иштирокчиларга атрофлича тушунтирилди. Амалга оширилаётган бу каби саъй-ҳаракатлар замирида ёшларни ҳар томонлама етук, интеллектула салоҳиятли ва соғлом қилиб тарбиялаш ғояси ётибди. Шу боис, ҳар бир фуқаро, қолаверса ёшлар ўз тенгқурларига бу иллатнинг салбий оқибатларидан огоҳ этиши уларда тегишли ҳуқуқий тушунчаларни шакллантиришга ўз ҳиссаларини қўшиши уқтирилди.
Очиқ мулоқотда гиёҳвандлик моддалари ва наркотик воситаларнинг ғайриқонуний айланиши, заҳри қотилни ёшлар орасида тарқалиши ва ўзига тобе қилиши борасидаги фикрлар ўртага ташланди. Вилоятда фуқаролар томонидан гиёҳвандлик моддаларини экиш, сақлаш ва сотиш каби жиноятлар таҳлил этилиб, бунга шарт-шароит яратган омиллар аниқ мисоллар асосида тушунтирилди.
Тадбирда талаба-ёшларга мавзуга оид ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Text to speech