10 Сентябр 2024 йил 396

“Биз донормиз!”

Бугун Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари “Биз донормиз!” шиори асосида беғараз донорлик акциясида иштирок этишди. 

Қон топшириш нафақат бошқаларга ёрдам, балки ўз саломатлигингизга ҳам фойда. Мисол учун, қон топшириш қон-томир касалликларини ривожланиш хавфини камайтиради, танада янги эритроцитлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ва жисмоний ҳолатни барқарорлаштиради.  Умуман олганда, ушбу савобли иш инсоннинг эмоционал ҳолатига ҳам ижобий таъсир қилади ва ижтимоий фаолликни янада оширади.

Вилоят Қон маркази билан ҳамкорликда амалга оширилган донорлик акциясида ходимлар мунтазам спорт билан шуғулланиб, соғлом турмуш тарзига  амал қилиши фойдали эканлиги ҳақида тушунчалар берилди.


Text to speech