Биз бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз
Кўкдала тумани ИИБда “Биз бир бўлсак-ягона халқмиз,
бирлашсак-Ватанмиз!”
шиори остидаги маʼнавият марафони давом
этмоқда.
Маънавият марафони доирасида “Бу китобни
ҳар бир инсон ўқиши керак” ғояси остида туман Ички ишлар ходимлари иштирокида,
китоблар кўргазмаси ҳамда маҳорат дарсларида уларнинг оила аъзолари билан
китобга қизиқиш уйғотиш мақсадида шеърият кечаси ўтказилди. Тадбирда иштирок
этган ходимларнинг оила аъзоларига ва фахрийларга эсдалик совғалар берилди.
Тадбирда ички ишлар ходимлари
китоблар дунёси ва миллий тарихимиз, қадриятларимиз намуналаридан иборат
кўргазмадан баҳраманд бўлишди. “Китобхондан китобхонга” тамойили асосида эса
ходимлар ўзлари севиб мутолаа қилган адабиётларга шарҳ бериб, бошқалар ҳам
албатта ўқишлари учун тавсия қилишди. Туман ИИБ фахрийлари ўз тажрибаларини
тадбир иштирокчилари билан бўлишди.