БИТИРУВЧИ, ОҚ ЙЎЛ!
Амалдаги ўқув йили якуни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейида битирувчиларга диплом топшириш тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, соҳа фахрийлари, академик лицей ўқитувчилари, фахрийлар, битирувчи ёшларнинг ота-оналари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов иштирок этиб, мустақил ҳаётга қадам қўйган лицей битирувчиларни самимий муборакбод этиб, уларнинг келгуси ўқиш ва ишларида омад тилаган ҳолда таълим даргоҳида олган билимларини янада мустаҳкамлаб, келгусида ички ишлар органлари учун муносиб кадрлар бўлиб етишишига ишонч билдирди.
Тадбирда таъкидланганидек, мазкур ўқув йилида академик лицейни 189 нафар ўқувчи-ёшлар битирмоқда. Улардан 142 нафари Ички ишлар вазирлиги академиясига, 12 нафари Жамоат хавфсизлиги университетига, 2 нафари давлат Божхона университети 23 нафари фуқаролик олий таълим муассасаларига ҳужжат топширгани қайд этилди.
Якунда лицейни битирган ўғил-қизларга дипломлар тантанали равишда топширилди.