23 Август 2021 йил
475
Онасини тунаган ўғил бугун афсусда
2021 йил 22 август куни соат 08:35ларда Қарши шаҳар ИИО ФМБ
4-сонли ИИБга шаҳарнинг “Кат” МФЙда яшовчи онахон С.Н. мурожаат қилди. Мурожаатда 2021 йил 21 август куни соат 19:00ларда ўзи билан бирга яшовчи ўғли Ш.Ў. бозордаги озиқ-овқат савдо-дўконини кириш эшигини бузиб, 3.000.000 сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ўғри ўғилдан 1.500.000 сўм пуллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олиниб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.